9 апр. 2016 г.

Хатико

- Бир бор экан бир йўқ экан. Айни биз яшаётган давримизда, чекка бир вилоятнинг чекка бир қишлогида қахрамонимиз йигит яшар экан.
У йигит бир қизни жуда қаттиқ севар экан, қиз хам. (Қиз ростдан хам уни қаттиқ севадими йўқми униси бизга қоронгу, мухими бола шундай ўйлайди все)
У қизини эркалаб " хатикойим" деб атарди. Бир марта кино театр каналида кўрган, битта вафодор ит хақидаги кино.
Бахор келиши билан бола унга довча териб келиб берарди. Тўгри уни уйида ўрик дарахти йўқ дейишингиз мумкин лекин...севги аслида шу нарса эмасми?
Ромео Жулеттага довча териб келиб берганми? Ёки Тохир "пахта мавсуми 2011" ни бир кун хам қолдирмасдан пахтага чиқиб, бир кунда терган 100 кг пахтасини тарозига опчиқмасдан, Тошкентлик хашарчиларга 2 баробар қимматга сотиб, топган хамма пулини ўша пайтнинг "ходовой" телефони нокиа 6300 ни рабочийсини олишга сарфлаб, уни Зухрага совга қилган бўлармиди? Кечириб қўясизлар Тохир унақа қилолмас эди.
Кароче қахрамонимиз хам хамма қатори коллежни битиргач Тошкентга ўқишга топширди. У фақатгина 1 - август куни имтихога кирганда тушуниб етдики, титул вароқ деган нарса бўлар экан. Уёгини айтишим шартмас..сиз мени тушундиз.
Мондат чиққан кун севгилиси : нима бўлди? деб сўраса "контрактга кирдим, ўқимиман" деб айни хақиқатни айтди.
У бир нарсадан қўрқарди : янаги йил севгилиси ўқишга топширади. Уни дадаси бой ўқишга опкириб қўйишиям хеч гап эмас. Кимсан Ботирбойни қизи, бу одам қишлоқда биринчи туалетига лампочка қўйган одам.
Бу одамни 60 та қўйи бор, 20 та моли.
Ўзи бўладими шунча мол-қўй қилишни. (Тасдиқланмаган малумотларга қараганда даласидаги сталбаларни тагини кўкнори билан тўлдириб ташаган эмиш)
Хуллас қиз ўқишга кириб кетса бола моллари билан ёлгиз қолади. У шундан қўрқарди. 2 та сигир, 1 та хўкиз, 1 та эшшак қаердаю севгилиси қаерда. Йўқ у бунга йўл қўя олмайди, у бу йил аниқ ўқишга киради, ўқийди "катта одам" бўлади. Қишлогига газ опкелади, ўша менсимаган ўқитувчисини юзига тупуради. ( кўряпсизларми ўзбекфилмни ўсмирларимизга ижобий тасири қанчалар салмоқли эканлигини )
Йигит шуларни ўйлаб хурсанд бўлиб кетти. Йигит шу даражада "ақлли" эдики, бу бош ўқиш учун эмас, бурун синдириш, уголовойдан чиққан тўпларни 16дан ташқарига чиқариб юбориш учун кўпроқ асқотишини билмасди. Лекин тўгри мактабда иккичи эмасди, географияни яхши биларди, чунки свет ўчмаган тунлар ечл ни қолдирмасдан кўрарди. IQ даражасиям Доналд Трампникидан сал баландроқ эди. Лекин барибир ўқишга кириш учун бу ақл камлик қилишини англаб етгунча яна битта мондатни кўрди.
Энди мана дарахтни тагида ўтириб молларига "бўш" деб бақириб қўйяпти хар хар замон.
Зато кеча дилдори билан маккапояни ичида учрашганини эслаб тиржайиб ўтирибди. Ўзига ўзи пичирлаб "хатикойим" деб қўйди.
Бошини учига қўндириб қўйган "Manchester united" деб ёзилган қизил кепкасини олиб устидаги чумолиларни қоқиб яна кийиб олди.
Калласига келган фикрдан қувониб сакрчб кетди, Эврикааааа! Топдим нима қилишни! Армияга бораман! Лигота опкеламан! Кейин ўқишга кираман!
Молини сотди, қўйини сотди, стаматологгаям пул берди, трамватологгаям бир халта чакки олиб кеп берди хуллас илинди.
Чегарага тушди. Тўгри чегарада милтиқ кўтариб турмади, зато ўша чегарачилар минадиган отларни тагини тозалади. Нима қипти уйда молни тагини тозалар эди бу ерда отни. Тўгри уйи барибир яхшироқ эди, футбол кўрарди свет кеган кунлар, кечқурун боллар билан толни тагида пиво ичиб ўтирар эди, севгилиси билан эхтиросли учрашувлар бўлар эди. Бу ердачи? Фақат отлар! Отлар билан футбол кўриб бўмиди, отлар билан пиво ичиб бўмиди, отлар билан бўмиди. (Яна ким билади дейсиз)
Йўқ лигота ололмади.
Уйга қайтди.
Энг ёмони севгилиси ерга тегиб кетибди. " бир йил кута олмадия" дер эди ўзига ўзи. (P.s: Менимча бола бир ойликка кетгандаям қиз эрга тегишга улурарди, кўзлари ўйнаб туришидан бир бало бор-ов дегандим)
"Нахотки бирортаси бор эди? 3-4 марта кечқурун соат 1 да ожиданиега тушувдим лекин унда аям дегандию!
Тўхта тўхта, аяси билан битта уйда яшаса...эээ бўлиши мумкинмас у мени алдамас эди, аям дедими значит аяси!
Эргаям дадаси мажбурлаб берворган бўлса ажаб эмас." Деган хаёллар ич этини кемирар эди.
Энди яна ўтирибди ўша дарахтни тагида. Фақат бу сафар биттагина молга "бўўўш харом ўлгур" деб бақириб қўйди ва ёнбошлади. Ногахон кўзи дарахтга тушди, бир вақтлар пичоқ билан дарахтни тепа шохига ўйиб ёзган "хатикойим" деган шохи йўқ. Қиш совуқ келган эди.
   

           Қиссадан хисса

Нимаям дердик, мен хозир тугатмасам анув болани ўлдириб қўяман, ўлдиргандаям шафқатсизларча ўлдираман. Так что камроқ ўзбек кино кўринглар.
(Е ва Э лар учун узр)

Комментариев нет:

Отправить комментарий