30 мая 2016 г.

Молини сот, қўйини сот..топшир.

У одамни кимлиги хақида сизга ортиқча гапириб ўтиришим шарт эмас. Лекин уни бизнеси ҳақида озгина гапирмоқчиман, рухсат берсаларингиз.
Ха мендақа инсонлар унга берадиган нарсаси йўқ ва бошқа бераётганларни танқид қилиб ўтиришдан бошқага ярамаймиз. Биз кўра олмаймиз сизларни, хўп-хўп, энди озгина эшитинглар гапириб олай.
Мен чекка бир вилоятни бир чеккасидаги қишлоқда яшайман. 3 кун олдин қўшним 8 та молини топширворди. Ўз нарҳидан 1,5 - 2 баробар қимматига. Кеча яна биттаси нексиясини топширибди, бугун синфдошимни дадаси қишлоқдаги ягона малибуни топширворибди. Уям шу, деярли 2 баробар нархга.
Хоп нимани эвазига бунақа таваккал қиляпти одамлар? Қўлига берилган кичкинагина талончага ишонибми? Хеч қандай нотариуссиз малибуни 1 йил давомида бўлиб тўлайман деган лавзга ха фақатгина лавзга ишониб топшириб келишаяпти. Лекин шу пайтгача одамларни қайси бири алданди? Кимга пулини бермади? Хаммага тўлов қилаяпти, хеч кимни алдамаяпти.
Хоп уни муваффақияти сири нимада? У қандай қилиб одамлардан пулини олиб бир йилда деярли икки баробар қиляпти? Қандай уддалаяпти?
Мен ўўўўзимча бу саволларга жавоб топишга харакат қилдим. Ўзи унчалик қийинмас буни билиш озгина фикрлаш талаб қилади холос.

Али 100 сўм пул обораяпти.
Эртасига Вали 100 сўм.
Ундан кейинги кун бошқаси 100 сўм.
Ва хар куни 100 сўмдан пул келиб турибди.
Кейинги ойнинг биринчи куни Алига 15 сўм берилаяпти, эртасига Валига 15 сўм...
Кўряпсизми 135 сўм билан бир ойда хаммани рози қилаяпти вахоланки бир ойда 3000 сўм пул олганди у одамлардан. У ўша пулдан бемалол ишлатиб ўзи истаганча яшаяптиям, одамларниям рози қилаяпти.

Хўш охири нима бўлади у пул чиқмайдию? Одамлардан олинган пулни ўзи чиқмайдию 2 баробар пулни қандай топади? Қаердан топади етмаган пулни?
Балки бирорта бизнесга сарфлаётгандир олаётган пулини маьлум қисмини, эрта индин кераклича пул йиғганидан кейин, бизнеси ўз йўлига тушиб олса, одамлардан пул олишни тўхтатиб бизнесидан топаётган пули билан қарзларини ёпар. Балки..балки.

Йўқ! Охири йўқ бу нарсани. Гири гантелию, зил холодилниги каби. Пирамида бу. Биринчидан миллардлаб пулларни белгиланган қисқагина муддатда ишлаб топадиган бизнесни ўзи йўқ юртимизда. Унинг учун камида Газпромни эгаси бўлиш керак. Ишонаверинг уни бизнеси жуда чуқурлашиб кетти, буни хозиргина тўхтатиб буёғига фақат пул тўлаш билан шуғуллансаям жуда кеч. У мени кичкинагина қишлоғимдаги одамларни ўзидан 400-500 миллион сўм қарз агар ундан кўп бўлмаса. Бунақа қишлоқлар нечта Ўзбекистонда.
Вариант йўқ ўртоқлар. Тупик буёғи.
Энди фақат кўзни юмиб пул олишда давом этади ва фақат пул олишда давом этади.
Алини пулини ярмини Валига беради Валиникини бошқасига. Шу тақлид давом этади. Шунча пулни топишни эплаган одам буни охиригаям қандайдир план А,Б,С лар тузиб қўйганига шубхам йўқ. Энди уни қанақалигидан мен бехабар. Хабар топиб айтсам хам барибир ишонмаган бўлардингиз)
Лекин дўстлар Интихо яқин. Мендақа бир қишлоқини калласи етган жойга керакли одамларни ақли етмаслигига мен шахсан ишонмиман. Яқинда хаммасига ўзиз гувох бўласиз ва булар сизни хурсанд қилмайди.

Буларни хаммаси мени шахсий фикрим. Қўшилмасликка 100% хаққингиз бор. Али ёки Валига ўхшатганим учун узр. Имло хатолар учун хам узр.

Комментариев нет:

Отправить комментарий