3 авг. 2016 г.

Ранг

1856 - йил. АҚШ.
Кулбани бир четида овқат қилаётган қора танли аёл. Аёлни кўзларида ёш, ҳар - ҳар замон кулбани нариги четида бошини егиб ўтирган эри Джоржга қараб қўяди. Хонани ўртасида бир онасига бир отасига қараб қўяётган 4 ёш атрофидаги болакай.
Бугун улар учун жудаям оғир кун бўлди, яқиндагина 16 ёшга тўлган қизини фермер сотиб юборди. 25 йилдан бери шу ерда содиқ хизмат қилиб келаётган Джорж фермерга ялинди, ёлворди, оёғини ўпди..йўқ фойдаси бўлмади. Фермерни этиги қошини йиртгани қолди. Бутун умр содиқ хизмат қилиб келган ҳўжайинини яхши одам эмаслигини билардию лекин бунчаликка боради деб ўйламаганди.
Адолат қани? Нега уни фарзандлари қул бўлиб яшаб, қул бўлиб ўлиши керак?
Қора танли бўлиб туғулгани учун ўзига - ўзи лаьнатлар ўқир эди. Агар у оқ танли бўлганида ҳеч қачон қулларни сотиб олмасди, ўзи мехнат қиларди, ўзи еришарди ҳаммасига.
Овқат тайёр бўлди. Овқат фақатгина 4 ёшли Майкл учун эди. Джоржни ҳам хотинини ҳам томоғидан бугун овқат ўтмас эди. Бугунги қий - чувларни четда йиғламсираб кузатиб турган Майклни қорни оч қолган эди.
Ёнига сузилган овқатга қошиғини тиқдию лекин емади, отасига қаради:
- дада? ..дўзохда фақат оқ танлилар бўладия?